Ўзбекистонда пахта ва тўқимачилик саноати изчил ривожланиб бормоқда. Соҳа ютуқлари Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бевосита боғлиқ.
Ҳудудлардаги табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат тармоқларини жадал ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Касби туманида экспортга ихтисослашган йирик корхонани ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Римпех Полимер МЧЖ томонидан “Пахта ва сунъий толадан аралаш ип ишлаб чиқариш ҳамда текстил чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 24,5 млн еврони ташкил этади.
Муротжон Азимов корхонага ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълум қилинишича, корхона йилига ўртача 8 000 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Экспорт ҳисобига йиллик 14,0 млн АҚШ доллари даромад олиниши кутилмоқда. Корхонани 2026 йил сентябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа натижасида 500 нафар фуқаро иш билан таъминланади.