НОВОСТИ | UZ

Қашқадарё вилояти делегациясининг Германияга амалий ташрифи доирасида муҳим ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги Қашқадарё вилояти делегациясининг **Германия**га амалий ташрифи доирасида тиббиёт, таълим ва инновациялар соҳасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди.

Делегация Ҳайделберг–Манҳайм университет клиникалари тармоғи бош директори, профессор Ҳаннс-Петер Кнаэбел билан учрашиб, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шу билан бирга, ташриф доирасида ҳудуднинг йирик саноат корхоналари вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, Khilal Group раҳбаряти делегация таркибида қатнашиб, пахтачилик ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш, замонавий текстиль технологияларини жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан:
— пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратиш;
— ип-калава ва тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш;
— Европа бозорларига экспорт географиясини кенгайтириш;
— янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш;
— ҳудуд саноат инфратузилмасини замонавийлаштириш.

Бу ташриф Қашқадарё вилояти ва Германия ўртасида инвестиция, саноат ва технология соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.