Khilal Group делегациясининг Ҳиндистонга амалий ташрифи
2026-01-27 15:43
Пахта-тўқимачилик саноатида илғор технологиялар ва замонавий ишлаб чиқариш тажрибасини ўрганиш мақсадида Khilal Group делегацияси Ҳиндистоннинг йирик текстиль ускуналари ишлаб чиқарувчи корхонаси — Lakshmi Machine Works Limited таклифига биноан 7 кунлик амалий ташриф билан мазкур корхонада бўлиб қайтди.
Ташриф давомида делегация ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий ип-калава ускуналари, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, сифат назорати ва “Business Excellence” модели асосида йўлга қўйилган самарали менежмент тизими билан яқиндан танишди.
Жумладан:
— замонавий прядил ва текстиль ускуналари технологиялари;
— ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва автоматлаштириш ечимлари;
— Lean-management ва харажатларни камайтириш усуллари;
— маҳсулот сифати ва иш самарадорлигини ошириш амалиёти;
— ходимлар малакасини ошириш ва корхона бошқарув маданияти.
Мазкур ташрифда:
— Khilal Tex раҳбари Комилжон Набиев,
— Khilal Vortex раҳбари Худоёр Исроилов,
— ишлаб чиқариш бўйича раҳбар Самад Турдеев
фаол иштирок этиб, корхоналарда замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб бордилар.
Ушбу амалий сафар Khilal Group корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.